print-logo2
A+ A-

Исо тўғрисидаги Хушхабар | Gospel in Uzbek

pdf

Хушхабар Мактуби

–  Илтимос қуйидагиларни ўқиб чиқинг:

Ибт 1:1 Азалда Худо осмон билан ерни яратди.
Римл 3:23 Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир
Юҳан 8:34 Исо деди:— Сизларга чинини айтайин: Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир

Худованд бизни яратди, лекин биз Уни билмаймиз ҳамда биз гуноҳкор табиатимиз туфайли Ундан ажралганмиз. Худовандсиз бизнинг тириклигимиз мазмунсиз ва мақсадсиздир. Гуноҳларимиз оқибати (бадали) ҳам руҳий, ҳам жисмоний ўлимдир.  Руҳий ўлим Худодан ажралганликни англатади. Жисмоний ўлим эса тананинг  чиришидир. Агар биз гуноҳларимиз туфайли ўлсак, Худованддан абадий ажраламиз ва дўзахга маҳкум бўламиз. Гуноҳларимиздан ўзимизни қандай халос қилишимиз ва қандай Худовандга қайтишимиз мумкин? Ўзимизни ўзимиз халос қила олмаймиз, чунки гуноҳкор кишининг ўзини қутқариши имконсиз (чўкаётган киши ўзини қутқара олмаслиги каби). Бошқалар ҳам бизни халос қила олмайди, чунки барчамиз гуноҳкорлармиз (бир чўкаётган киши бошқа чўкаётган кишини қутқара олмайди, ҳар иккаласи ҳам ёрдамга муҳтож). Гуноҳларимиздан бизни халос қилиш учун гуноҳсиз (чўкмаётган) бирига муҳтожмиз. Бегуноҳ кишигина бизни халос қила олади. Ҳамма гуноҳ қилган гуноҳкор дунёда гуноҳсиз кишини қандай топса бўлади?

Римл 6:23 Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.
Юҳан 3:16 Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин
Матто 1:23 “Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади,Унинг исмини Иммануил, деб қўйишади.”
Юҳанно 8:23 Исо уларга шундай деди:— Сизлар бу дунёдансизлар, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламга мансубсизлар, Мен эса бу оламдан эмасман
Марк 1:11 Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз эшитилди
Юҳан 8:36 Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар
Юҳан  3:3 Исо унга шундай жавоб берди:— Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди
Юҳанно 1:12 Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса,Унга имон келтирганларга,У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди

Бизни яратган ва чексиз севувчи Худованд нажот бизга нажот берди. Унинг бизга бўлган чексиз севгиси туфайли У Ўзининг Ўғлини, Исони гуноҳларимиз учун қурбон бўлишга юборди. Исо гуноҳсиздир, чунки У бу дунёдан эмас, ва ерда бўлганида шайтон васвасаси устидан ғалаба қилди. Унинг ҳаёти Осмондаги Эгамизга маъқул келди. Исо гуноҳларимиздан фориғ қилди ва гуноҳларимиз учун хочга михланиб қурбон бўлди. У бизнинг ҳаётимиз халоскоридир (Исо бизни қутқаришга қодир бўлди, чунки У чўкмаётган эди). Исонинг хочда қурбон бўлишининг мақсади гуноҳларимиз учун бадал тўлашдан, ҳамда шу билан бирга бизни гуноҳлардан халос қилиш ва Худованд билан бизнинг ўртамиздаги узилган муносабатни тиклашдан иборат. Биз руҳий ўлимдан (Худованддан ажраш) Худованд қудрати орқали қайта тириламиз. Ушбу янги муносабат янгидан туғилиш деб аталади. Бу бизни яратилиш ва мавжудлик мақсадимизга қайтаради ва бизга яшашнинг асл мазмуни ва мақсадини ином қилади.

Юҳан 11:25 Исо унга деди:— Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди
Римл 6:9 Биз биламизки, Масиҳ ўликдан тирилгани учун У энди бошқа ўлмайди, ўлим энди Унга ҳоким бўла олмайди
Ҳав 2:24 Бир неча кундан кейин Феликс хотини Друсилла билан келди. Друсилла яҳудий эди. Феликс Павлусни чақиртириб келди ва Исо Масиҳга ишонч тўғрисидаги гапларини тинглади
Римл 14:9 Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди
Ҳав 1:11 — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.

Исонинг гуноҳларимиз учун қурбон бўлганлигини самода Худованд қабул қилишининг далили нима? Бунинг далили Худо томонидан Исонинг ўликлардан тирилишидир. Ўликлардан тирилиш орқали Исонинг ўлим устидан ғалаба қилгани исботланган (ёки, бошқа сўз билан айтганда, ўлим Унга ҳукмини ўтказа олмайди)ю Энди, шунинг учун, Исо барҳаёт, биз ҳам У билан мангу яшашимиз мумкин. Унинг қалбимиздаги ҳаёти бизга ҳаёт беради. Бундан ташқари, У ўликлардан тирилгани боис, бугун мангу яшамоқда.

Юҳан 5:24 Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.
Юҳан 10:9 Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади
Юҳан 14:6 Исо унга деди:— Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.
Юҳан 8:24 Шунинг учун сизларга “Гуноҳкор бўлиб ўласизлар”, деб айтдим. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар
Ҳав 4:12 Унинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир.
Римл 10:13 Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку.
Римл 10:11 Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон шарманда бўлмайди.”
Римл 2:11 Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.
Римл 3:22 Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ;
Римл 10:9 Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз.

Гуноҳларимиз қандай ювилиши ва биз ушбу янги ҳаётга қандай эга бўлишимиз мумкин, Исога Раббимиз ва Нажоткоримиз сифатида имон келтириш билан гуноҳларимиз ювилиши ва янги ҳаётга эга бўлишимиз мумкин. Агар гуноҳкор йўлларимиздан тавба қилиб қайтсак ва бизга нажот бериши ва бизни кечириши учун Исога мурожаат қилсак, У бунга қодир. Исо гуноҳларимиз учун қурбон бўлишга бу дунёга келган Худонинг Ўғлидир. Унга ишонган ер-юзидаги ҳар бир одамнинг гуноҳлари Унинг номи туфайли Худо олдида кечирилади, гуноҳларидан (ва дўзахдан) халос бўлади ҳамда Худо билан бирга янги ҳаётга эга бўлади. Худо тарафкашлик қилмайди. У биз яшаётган мамлакат, сўзлашаётган тил, камбағалигимиз ёки бойлигимиз, эркак ёки аёллигимиз, ёш ёки қарилигимиз ёҳуд бошқа ҳар қандай жисмоний тафовутимиздан қатъий назар ўзгармасдир. Исога имон келтирган ва Исони эътироф этган ҳар бир одам қутқарилади. Исога эргашишга қарор қилсангиз, қуйидагича ибодат қилишингиз мумкин:

Эй самовий Худойимиз, менинг нажот топа олишим ва самодан ином қилинган янги ҳаётга эга бўлишим учун гуноҳларим учун қурбон бўлишга Ўзингнинг ёлғиз Ўғлингни юборганингга миннатторман. Гуноҳкор йўлларимдан тавба қилиб қайтаман ва гуноҳларим учун кечирим сўрайман. Мен Исога ишонаман ва Исони Раббим ва Нажоткорим деб қабул қиламан. Ўзинг берган ушбу янги ҳаётда Сенга маъқул бўлган тарзда  яшашим учун менга ёрдам бер ва йўл кўрсат. Омин

Агар сиз юқоридаги ибодатни қилсангиз, Худодан сизга боришингиз мумкин бўлган черковни кўрсатишини сўранг. Худога ибодатда мунтазам сўзлашинг ва Худованд сизга жавоб беради. Худо овозини тингланг. Худо сизга йўл кўрсатади. У сизни севади ва сизга ғамхўрлик қилади. Сиз Унга тўлиқ ишонишингиз мумкин. У ҳеч қачон Унга ишонганларни ташлаб кетмайди. Худо эзгу Худодир. Унга тўлиқ ишонса бўлади. Сиз бутун ҳаётингиз билан Унга ишонишингиз мумкин. Унинг олдида бутун муҳтожликларингизни маълум қилинг.  У сизга ғамхўрлик қилади ва сизни марҳаматлайди. Худованд  “Сизларни тарк этмайман, сизларни ташлаб кетмайман” деган. Худога ишонинг. Исо орқали сизни марҳаматласин.

Юҳанно китобидан бошлаб инжилни мунтазам ўқиб боринг. Кўпроқ интернет манбаларидан фойдаланиш учун, мана бу  ишоратни босинг.